Ваҳй Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзлари, феъллари ва сукутларини ўз ичига олади ва биз унга эргашишга буюрилганмиз. Оллоҳ Таоло айтади:
وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا – „Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар“, [59:7]
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ
Эргашишни уларга фақат раббилари тарафидан келган нарсага боғлаяптилар. Булар ҳаммаси умумийдир. Демак, Расулуллоҳ с.а.в. етказиши буюрилган ҳар бир нарса фақат ваҳйдир. Одамларга ҳукмларни баён қилишдаги Расулуллоҳнинг ташриъий ҳаётлари мана шу асосда бўлган эди. Расулуллоҳ с.а.в. зиҳор ва лион (гувоҳ бўлмаганда эр ва хотин агар ёлғон гапирсам Оллоҳни лаънати бўлсин, деб қасам ичиши) каби кўп ҳодисаларга тааллуқли ҳукмларни айтишда ваҳйни кутардилар. Бирор масалада қандай ҳукм келган ёки бирор ташриъий ишда сукут сақланган бўлса, булар ҳаммаси Оллоҳ Таоло тарафидан ваҳйдир. Гоҳида саҳобаларга ҳам бандаларнинг феъллари ҳақидаги ҳукмлар шу нарса ҳақидаги раъй ёки восита, услублар билан аралашиб кетарди. Натижада улар дарҳол: «Бу ваҳйми, ё Расулаллоҳ, ёки раъй-маслаҳатми?» деб сўрардилар. Агар уларга бу ваҳй дейилса, сукут қилишарди. Чунки бу нарса ўзи тарафидан эмаслигини билишарди. Агар уларга бу раъй ва маслаҳат дейилса, у киши билан баҳслашардилар. Кўпинча, худди Бадр, Хандақ, Уҳуддаги каби уларнинг раъйига эргашардилар. Оллоҳ тарафидан бўлмаган нарсаларда уларга хурмони чанглатиш ҳақидаги ҳадисда келгандек: «Сизлар дунё ишларини билгувчироқсизлар», дердилар. Агар Расулуллоҳ с.а.в. ташриъда ҳам ваҳйсиз гапираверганларида, ҳукмни айтиш учун ваҳйни кутмас эдилар. Саҳобалар ҳам бу сўзни ваҳйми ёки раъйми деб сўрашмаган бўлишарди. Чунки унда ўзларича жавоб бериб қўя қолардилар ва улар ҳам сўраб ўтирмай у ҳақда баҳслашишарди. Шунга кўра, Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзлари, феъллари ва сукутлари ўз хоҳишлари билан эмас, Оллоҳнинг ваҳйи билан бўларди. Расулуллоҳ с.а.в. ҳеч қачон ижтиҳод қилмаганлар. У кишининг ижтиҳод қилишлари шаръан ҳам, ақлан ҳам жоиз
96-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|